Она ҳаққи

15:45 / 18.01.2023 | Madina Neʼmatova | 205
Ассалому алайкум!
Бу саволни бераётганиним учун минг бор узур аввало
Менинг бева бувим борлар улар тоғамни 3марта уйлантирганлар. 1-аёллари бошқаси билан юрип кетгани учун ажрашишган 2та ўғилларини бувим ва тоғам катта қилишти 2-аёллари билан ўзлари келиша олмадилар 3-аёллари билан оила қурганларидан кейин умуман ўзгардилар ҳозир у аёл билан бувимни яшашга қўйишмайди шу даражага боришганки бувимни тоғамни аёллари уриб йиқитган вақтда ҳам тоғам индаям кузатиб турадилар бувим сўкиб сансираб гапирадилар онам борсалар онамни ҳам уриб ташлашди эр хотин тоғамни 2та ўғиллари ҳам отасидан безор лекин бувимни ҳимоя қила олмайди. Илмли қариндошларимизга айтишса улар тоғам ва уни аёлини оқлашади.Ҳуллас айтадиган гап кўп бу мавзуни айтиш ҳам жуда уятли тоғамни таниб бўлмас даражада ўзгарганларини кўриш Аллоҳга ширк келтиришларини айтиш жуда уятли. Тоғамнинг аёллари иссиқ совуқлар ҳар ҳил фолбинларга боришларини айтмаса ҳам бўлади у аёл ўзи бу ишларни қилишини ҳар доим такидлаб айтади
Бувим қандай бўлишларидан қатий назар хеч ким онасини бу аҳволга солиши мумкин эмас бу Қурʼонда ҳам айтилган ҳаттоки ғайри дин бўлса ҳам онага қарши чиқиш мумкин эмаслигини уларга тушунтириб бўлмаяпти. Бувим ва онам тоғамни судга беришди аммо натижа йўқ. Тоғам ўзлари суд ижрочиси лавозимида бўлганлари сабабли бу ишда уларни қўллари узун келди
Илтимос бу масалада қандай йўл тутишимизни маслахат берасиз бувим бева бошлари билан тоғамнимг 2та ўғилларини боқадилар ўзлари рўзғор тебратадилар камига шу ёшларида биттаю битта ўғиллари шу аҳволда
Жавобингизни кутаман олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уйдан қувиб чиқариб юбориш керак. Кетмаса, иккита ўғил билан бошқа ерга чиқиб яшаш лозим. Валлоҳу аълам!