Ассалому алайкум!
Илк бор 17 ёшимда ҳайз кўрганман ва шу билан бир йилдан сўнг ҳайз кўрдим. Даволандим лекин йилда бир неча марта ҳайз кўрар эдим.. Тана тузилиш жиҳатидан тенгдошларимга нисбатан жисмоний томонлама ва руҳий томонлама жуда кичик ва нозик эдим . Ҳатто ўзим тенгиларга нисбатан озимдан 4- 5 ёш кичик қизлар билан гапларим келишар эди. 21 ёшимда менда балоғатга етган қизлар сингари танамда ўзгаришлар болди . Ҳозир 23 ёшдаман ва шу ёшимдан оз ўзида ҳайз кўришим жойига тушди.
Қиз бола 9 ёшидан кейин вояга етади дейишган . Мен балоғатга 17 ёшда етган бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 15 ёшда етгансиз. Валлоҳу аълам!