Ассалому алайкум! Пулга муҳтож пайтим бир танишим масжидга эҳсон қилиш учун берган пулни ўз эхтиёжларим учун сарф қилганман. Қўлимга пул тушганда имконият доирасида шу пулни бўлиб бўлиб масжидга топширганман. Мени ўша пулга муҳтож пайтим масжидга ажратилган пулни ишлатиб юборганим мен учун харом бўлиб қолмаганми, биродаримнинг савоби камайишига сабаб бўлмаганми? Жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Ўрнига қўйиб қўлган бўлсангиз, қабул иншааллоҳ. Аммо бошқа бундай қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!