Онам намоз ўқиб, рўмол ўрашимга норози, тинмасдан қарғамоқдалар

03:09 / 21.01.2023 | Shaxinabonu | 353
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва баракотуҳу.
Мен 3 ой олдин суяк (остеохондроз, полиартрит) ва нервлар тортишиб қолиши билан боғлиқ касалликдан тузалиб чиқдим. Ва 20кунларча олдин бачадон йўлидаги кистани олдириб операция бўлдим, хозирда онамни уйларидаман, операциядан сўнг менга, фарзандларимга қарашни бўйинларига олдилар. Алхамдулиллах Аллоҳнинг хидоят йўлига кириб, ҳозирда 5 вақт намоз ўқияпман ҳамда хижобга кирганман. Ундан сунг анча ўзимни хотиржам ва енгил ҳис етияпман. Аммо менинг онам 5 вақт намоз ўқишимга, касаллигини суяк ва нервлар бн боғлиқ бўлганлиги ва болаларим ҳали кичик, чақалоғим бўлганлиги боис , ва яқинда операция бўлганлигим боис менга намоз ўқишни қайиий ман қилиб қўйганлар, намоз ўқишга умуман йўл йўй қўймаяптилар , намоз ўқисам жанжал қилиб, қарғаб (мени,намозни,аҳли илм, уламоларни, домлаларни) ,
1) Онамни ҳарбир гапи ўтади дейдилар, онамни норози қилиш керак эмаслиги биламиз, бу қарғаётганларни ҳукми қандай бўлади менга?
ҳеч бўлмаса намоз ўқимасам ҳам зикр қилиб турган пайтимда қўлларимдан тасбеҳимни ОЛИБ узиб , бузиб ташлаябтилар, қаттиқ ғазабдалар, ҳижобингни ҳам ечасан, намоз ҳам ўқимайсан деб туриб олгандар, менга йўл кўрсатинглар илтимос, онамга қандай тушунтирай? У кишига ҳечкимни гапи ўтмайди, Ҳали ўзинг яхшилаб тузалиб ол , чақалоғингни болаларингни катта қилиб ол кейин намозни ҳам ўқийсан, менга ва болаларимга қараётганларини бот-бот юзимга уриб, миннат қилиб, шу бн мани йўлдан қайтармоқчилар, хижобни ҳам ёшинг каттароқ бўлсин киясан деб турибтилар. Кимдир сени йўлдан урияпти, эринг, қайниопаларинг сени сеҳрлаб қўйишган деб тинмасдан гапирмоқдалар.....Мени бу йўлдан қайтаришга қаттиқ киришганлар,кўп уринмоқдалар. Биламан улар мани соғлигимни ўйлаб айтаётгандирлар аммо мен шусиз юрсам ўзимдай эмасман. Бу қилиқларидан , ҳатти-ҳаракатлардан қочиб кетишни истайман лекин қаерга билмайман.... Ўзи уйимга борсам, мени касал ҳолимни тушунишмайди, қайнона қайниотам ҳам, болаларимга эътибор бн қараб ғамҳўрлик қилолмайман, келин фақат тинмасдан уй ишларини қилиши керак, боламга ҳам қарашмайдилар.... жуда катта аросатда қолиб кетганман....Мени бу йўлдан қайтаришга кўп уринмоқдалар.
Мен Энди бу йўлдан қайтиш ниятим йўқ. Аҳир бу фарзку.
Мен нима қилай? Ўртада сарсон қолиб кетганман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг ёнига кетинг. Зарурат бўлса ёрдамчи ёнланг. Ибодатларингизни қолдирманг. Эрингиз сизга қараши ва ғамхўрлик қилиши керак. Фарзандларингизга ҳам. Валлоҳу аълам!