Ассалому алайкум! Оллоҳ ишларингизга барака берсин. Мен турмуш қурганимга бир ярим йил бўлди. Турмуш ўртоғим билан икков обрўли жойда мансабдор бўлиб ишлаймиз. Қайнона-қайнотам борлар. Қайнотам бироз ичкиликка берилганлар. Қайнонам Оллоҳнинг фарз амалларини доимий бажариб келувчи, тақводор одам. Аммо қайнотам ичмай юрсалар яхши муомала қилиб, масъулиятли бўлиб юрадилар, аммо ичсалар сурункасига бир ҳафтадан 10 кунгача тинимсиз ичиб, шу пайтда номаъқул ишларни қиладилар. Топган пуллари тугагунча ичадилар. Билишимча бу ҳолат турмуш ўртоғимнинг болалигидан бўлиб, оила, рўзғор ташвиши, фарзанд тарбияси доимий қайнонам зиммасида бўлган. Шундай пайтларда турмуш ўртоғим ва уйдагилар қаттиқ ранжийдилар. Оталари бўлса ҳам ичкиликка берилиб юрганларидан хафа бўлиб, оталарига гапиргилари келмайди. Саволим шундан иборатки, шундай пайтларда турмуш ўртоғим ва мен қандай ҳаракат қилишимиз керак? Ахир у киши ота бўлса, ёмон гапириб билмасак. Қандай йўл тутайлик? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Оллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан https://t.me/muallim_media/308