Ёлғон савдо

02:49 / 21.01.2023 | E X | 304
Ассалому алайкум! опа яҳшимисиз оилангиз тинчми.Ўғлим магазинда ишлийди.Хўжайини қалбаки нарсаларни сифатли деб соттираркан Мижозлар ўғлимдан сифатини сўраса .Хўжайиним сифатли деб айтган -деб сотаркан.Хўжайинини бу ишини бирор жойга айтиш керакми.Айтмаса ўғлимни ойлиги харом бўлмайдими.Динимизда қандай кўрсатмалар бор.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон жоиз эмас. Ёлғон аралашган тижорат ҳалол бўлмайди. Ё бор гапни айтиб сотсин. Ё хўжайинига ёлғон гап гапиришни рад қилсин. Валлоҳу аълам!