Шартли талок масаласи

02:10 / 07.01.2023 | Феруз жамирзаева | 483

Ассалому алайкум! Бисмиллахир рохманир рохийм .ассалому алайкум хурматли "Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати. Мен куръон укиш курсида 4 ойдан буён укияпман.Хужайиним рухсат бергандилар.аммо маст холатида бормайсан дейдиган булди .кейин узига кегандан кейин майли боравер деб рухсат берарди.тез -тез ичиб туради. Кеча бормайсан араб тилига. Агар борсанг талоксан -борсанг талоксан -борсанг талоксан дедилар.эрталаб узига айтдим бормаслигинг учун айтдим дедилар эслаб эсламай. Хужайиним телефонда сурадим "борсанг дегансан.талок бердим демагансан .талок тушмайди аммо куръон курсига бормайсан деб катта гунох кибсан " дея жавоб олдим деябдилар Мен дарсга борганим йук шу суздан кейин. Энди нима булади жуда хам хавотирдаман.талок тушдими (астагфируллох) ёки тушмадими деб.бугун дарсни аудио ёзувидан ургандим.энди дарсимга нима боролмиманми.хужайим ха кейинрок борасан деябдилар Боришим мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Агар ҳолат айни сиз ёзганингиздек бўлган бўлса эрингизни “Агар борсанг талоксан” деган сўзи билан талоқни сизни боришингизга шарт қилиб қўйибди. Энди борсангиз шарт топилиб талоқ тушади. Валлоҳу аълам!