Ассалому алайкум!
Доимий ҳайз кунларим 8 кунгача давом этарди. Бу сафар 8кундан кейин оқ суюқлик келгани учун ғусл қилиб намозларим шунингдек, қазо намозларимни ҳам ўқиб бошлагандим. Энди 10-кун сал сарғиш суюқлик келди. Қазо ўқиганларим ботил бўладими? Агар бу сарғиш суюқлик 11-кун ҳам келса, 10-кун қолдирган фарз намозларим қайта ўқийманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шубҳадан чиқиш учун ҳар эҳтимолга қарши фарзларнинг ҳаммасини қайта ўқиб қўйинг. Валлоҳу аълам!