Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Закот бўйича саволим бор эди. Дадамлар билан ойижонимлар ажрашишган, отам бизга молиявий жиҳатдан ёрдам бермайдилар. Онам йиллар бўйи пул йиғдилар, орада бўлган муаммо сабабли уй олиш учун йиғилган шунча пул йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда йиғган (онам ва мен қўшиб тўплаётган) пулимиз 4 минг долларни ташкил этмоқда.
Энди мен бермоқчи бўлган саволим: ўтган йили закот нисоби 34 млн. қилиб белгиланган эди. Ҳозир биз шу пулдан (тахминан 46 млн бор) закот беришимиз керак бўладими?
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, берган илмларингиз учун Аллоҳим сизларни муносиб мукофотласин, амийн.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бериш керак, закотнинг бошқа шартлари бўлса. Валлоҳу аълам!