Уч марта талоқ бериш

04:15 / 24.01.2023 | Nodira | 289
Ассалому алайкум!
Мен 2 ойлик хомиладор вақтмда эрим билан уруwиб онамлар бн яшаётган эдим
Онам эримнинг окасига укенга эт қизимни талогини берсин диб айтганлар менга телефон орқали сенга талоқ берwм кере экан деб талогини бердм талогини бердим талогини бердм диб телефони қойган шундан кегн 1 йл воқт утб биза домлага борсе бу 3 марта этлгани 1 та талоқ урнига утади деб бизни бошқа масхабга утқазб никохлаб қойган
Мана 4 йлдан бири халоватм ёқ у никох ростан болганми харом яшамаяманми деб
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!