Руҳий бузилишми

09:59 / 08.01.2023 | Omina | 314

Ассалому алайкум! Қилаётган хизматларингизга Аллоҳ ажрингизни зиёда қилсин. Ёшим 29 да 3 фарзанднинг онасиман. Оилам тинч алҳамдулиллаҳ. Ҳаётимда деярли муаммойим йòқ. Лекин жуда асабийман. Болаларимни коп уришиб юбораман. Улар кичкиналигини хато қилишга ҳақли эканини биламан. Ҳар сафар уларга бақирмайман дейману лекин қолимдан келмаяпти. Урушганимдан сонг òзимни айблайман. Аввал болаларимни уриб юборардим, лекин ҳозир урмайман. Жахлим чиқганида ҳеч нарса кòзимга кòринмаяпти. Баъзида юрагим гупиллаб уриб кетади, бу ҳолат 2 секундча давом этади. Оилавий шифокорим магний Б6 ундан кейин седовит дориларини буюрди лекин тасири сезилмади. Ҳоҳишларим жудаям кòп. Лекин шаштим жуда паст. Режалаган, қилмоқчи бòган ишларимни ҳаммасини қила олмайман. Эрталаб уйģонганимда кеч қанақа сабабсиз кайфиятим суст болади. Психиатр ёки психолог маслаҳатига борай десам хòжайиним ҳоҳламаяптилар. Òзимни ислоҳ қилишни динимизда собитқадам фарзандлар етиштиришни жуда ҳоҳлайман. Бу учун авваламбор Аллоҳнинг фазли кейин менинг ҳаракатларим туришини чунаман. Лекин озимни қòлга ололмаяпман. Маслаҳат беринг илтимос.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Одамнинг оёқи лат еса юролмай қолса албатта ортопедга боради. Тиши безовта қилса стоматологга боради. Женский томондан безовталанса гинекологга боради. Шу каби руҳияти, қалбида ўзгариш сезса албатта мутаҳассисга мурожаат қилиши керак. Яъни психологга, психотерапевтга ёки аҳволи янада оғирлашса у ҳолда психиатрга мурожаат этиш зарур. Агар одамнинг қўли синса у шу заҳоти травмотологга борадими ёки турмуш ўртоғим рухсат бермади деб ўтираверадими? Албатта мутаҳассиснинг олдига боради. Чунки бу унинг организми. Аллоҳнинг олдида бу омонати учун жавобгар. Шундай экан сиз ҳам албатта психотерапевт қабулига бориб баъзи муолажаларни ва дори-дармонларни қабул қилгач анча енгил тортасиз иншааллоҳ. Бу ҳолатингизга сабр қилиб ёки тўғрироғи қўл силтаб юраверсангиз биринчидан ўзингизга қийн бўлади, ҳолатингиз янада оғирлашади даволаш қийинроқ бўлади ва яна бир ёмон ҳолат бу кайфиятингиз болаларга салбий таъсир кўрсатади. Уларнинг тарбиясига ёмон таъсир этади. Валлоҳу аълам.