Тушкунлик

04:06 / 24.01.2023 | F | 252
Ассалому алейкум Одинахон опа узур сизни безовта қилаёткан бўлсам. Битта мен учун мухим болган савол билан мурожаат этмоқчиман, саволим шуки бази пайтларда бир холат бўлади менда, бирон тушкунликка чушиб қолсам шу тушкунлигимга жавоб Ҳа ёки Ёқми билиш учун ёки шу ишни қилишим керакми ёки ёқми билиш учун ичимда Аллоҳдан умид қилиб инстаграмимни очаман қайси видео ёки расм чиқса Аллоҳ нимани кўришни у ерда насиб қилса унда Ҳа ёзилган болса ёки Ёқ ёзилган болса шу жавоб бўлади деб умид билан очиб кўраман инстаграмимга қайси видео ёки расм чиқса ёзувига қараб Ҳа ёки ёқ ёзилган болса демак мени саволимга жавоб шу деб қабул қиламан, лекин бирданига кўнглим ғаш бўлиб қолди мен ёки нўтогри қиляпманми деб бу ишим худди Фолбинга боргандек боладими ёки диндан чиқадими шу холатда одам деб қийналиб қолдим билмадим нима қилишни қўрқиб қолдим, буни ҳукми қанақа сиздан сорамоқчи эдим шу холатда одам диндан чиқадими? Ёки 40кун ибодати қабул болмаслигиям мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу нарса жоиз эмас. Жоҳилият пайтида қуш учириб фол очтиришга ўхшайди. Мўмин киши итихора қилиши керак. Валлоҳу аълам!