Унаштирувни бузиш

21:56 / 24.01.2023 | МАРЖОНА | 728
Ассалому алайкум Устоз! Саволимга вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Саволим шундай 1 йил олдин бир солиҳ муслим тақводор йигитдан совчи кела бошлади. Унинг оиласи қариндошлари муомала тарбия ҳамма ҳаммаси ёққани боис уйдагиларимга мақул келди. Очигини айтсам озим ҳам ҳурсанд болдим ва онамга у билан учрашувда яхши йигит эканлигини менга ёққанлигини айттим. Лекин бир катта муоммойим ҳам бор эди яни курсдошим менга уйланиш мақсадида у ҳам совчи юбормоқчи эди шу сабаб бу совчиларни қайтаришимни хоҳлади. Менгаку бу курсдҳим жуда ёқарди лекин ота онамга бу курсдошим узоқданлиги сабаб норози эдилар. Курсдоҳим менга совчи келаётганини ва уйдагиларм рози болишганини билиб у йигит билан учрашиб буни қайтардик( яни мен ҳам учрашиб сенда конглим ёқ мен курсдошимни танладим деганман) ва совчилар қайтишди. Мени эса конглим ҳеч жойига тушмади: ахир менга яхши солиҳ Оллоҳ суйган йигитдан яхши оиладан совчи албатта шуни танлашим керак дея у йигитдан кечирим сораб розилигимни айттим ва тез орада унаштирилдик. Солиҳ йигитга унаштирилганим яхши лекин кўнглим курсдошимда эди. Орадан 1 ой ўтиб яна курсдошим билан келишиб унаштирувимни буздим( ҳозир жуддда жуда афсусдаман). Ҳозир у йигит бошқасига уйланиб кетди. Лекин ота онам курсдоҳиндан келгам совчиларга қатий рад беришди( узоққа қиз бермайман деб.) Ота онамга у яқин жойдан квартира олади шу квартирада иковмиз яшаймиз ҳеч муоммо бўлмайди десамда ота онам рози болишмади. Ҳозир курсдошимга умид берганимдан ҳам яхши оилани унаштирувимни қайтарганиндан ҳам жуда пушаймонман. Айтингчи оша унаштирилганимни қайтарганим ва курсдошимнинг ҳаракатларига шерик болганим учун гуноҳкорманми? Нима қилсам яна тақводор мусулмон йигитдан совчи келади ёки бундай имконни қўлдан бой бериб бўлдимми? Турмуш масаласи жуда қийнаяпти!? Оллоҳдан яна шундай солиҳ бандани жуфт қилишини сорашга ботинолмаяпман! Нима қилай? Илтимос илмингиз билан менга ёрдам беринг! Саволим чўзилгани учун узр!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муносиб куёвни танлаш керак эди. Энди қуруқ афсус надоматдан фойда йўқ. ҳаммасин ортда қолдириб тавба қилинг ва муносиб жуфт чиқишини умид билан кутинг. Валлоҳу аълам!