Озғинлик

21:13 / 08.01.2023 | Shaxnoza | 1165

Ассалому алайкум! Мени бойим 1:66 вазним 38 кило. Жуда ориқман. Энг ёмони вазним бойимга мос эмас. Ген бирасида айтиб отсам: дадам ҳам озғин. Ва дадамнинг 2 та опаси ҳам бойи узун ориқ. Ҳалиям семирмаган. Укам, синглим ҳам ориқ ва баланд бойли. Лекин онам нормал.Қиз бола аммасига охшармиш. Лекин мен толароқ болишни хохлайман. Озғинлигим туфайли кўкрагим ҳам жуда кичкина. Эндокринолог айтдики кўкрагим касал эмас экан, агар мен семирсам кўкрак ҳам катта болармиш. Устоз мени жуда озғинлигимни даволаса боладими ? Семиришим мумкинми? 1:66 бўйга камида қанча вазн бўлса нормал ҳисобланади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Озгинлик генетик даражада бўлса демак сизнинг сулоладагиларда модда алмашинуви, яьни метаболизм  нисбатан тез кечар экан. Конституционал ориқлик одатда генетик бўлади. Аммо айрим касалликлар хам озгинликка сабаб бўлиши мумкин : қалқонсимон без касалликлари , эндокрин без касалликлари , асаб касалликлари , гижжа ва ошқозон- ичак касалликлари . Уларни бартараф қилинса семириш мумкин. Сиз нутрициолог ва эндокринолог кўриги ва маслаҳати асосида семиришга ҳаракат қилишингиз мумкин . Сизнинг тана вазни индексингиз : 19- 24 чегарасида  бўлиши керак . Аммо сизда 13,8 кўрсатгич чиқди . Бу оз . Вазнингиз 58-66 кг атрофида бўлиши мақсадга мувофиқ.  Эндокринолог, невропатолог ва терапевт кўрикларидан ўтиб даволанинг. Валлоҳу аълам!