Ассалому алайкум! Қизим 5ёшда, характери ажойиб мани хар кўрганда асал ойижоним ширин ойижоним бунча чиройлисиз диб турли хил хардоим хар хил эркалаш гапла билан гапириб қучоқлаб ўпвуради. Мандан бошқа хичкимга этмиди. Боғча опаси қизим яхшилигини жудаям оғир босиқ этганини қиладиган қиз диб этадила уйда эса шўх. Характерим жиддийлиги сабабли кўп ҳам эркаламайман уйимизда ҳам хичким қизимни эркалаб гапирмиди базан қизим дисам қизим ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетади асалимам диб этин диди. Қизими бу ишлари мандан қўрққанидан ёки талабчанглигимдан базан қизимни иккиюзламачи диб ўйлаб қоламан. Ман тарбияда қизими психологиясида адашвомманми диб қўрқиб қоламан. Маслахатизни берсез олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Болани ота-онадан бошқа яқини бўлмайди. Шўхлиги ,,ҳа” деб сизни эркалаши. Меҳр истаётганидан, эьтибор хоҳлаётганидан. Боғча опасидан эмас. Айнан сиздан
меҳр кутаётган бўлади! Ўзингизга савол беринг ёшингиз катта бўлганида, қўлингиздан бир иш келмай қолганида, фарзандларингиз ёрдамига муҳтож пайтингизда шу қизингиздан нима кутасиз?
У сизларга чорва ҳайвонлари ҳамда фарзандлар ила мадад берди. (Шуаро сураси,133-оят)
Албатта бир оғиз ширинсўз! Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни сўрайдиган инсонга, парваришга муҳтож бўласиз! Тўғрими?
Аммо бу нарсани кўрмаган фарзандингиздан меҳр талаб қилишингиз қанчалик ўринли бўлади?
Қизингиз ҳали бола. Иккиюзламачилик қилишга жуда ёшлик қилади. Яхшиси сиз ўзингиз "Болага муносабат" илмларини олинг. Валлоҳу аълам!