Қайнота ва келин муносабати

00:12 / 25.01.2023 | Robiya | 280
Ассалому алайкум! Келин ва қайнота, куёв ва қайнона, она-ўғил, ота ва балоғатга етган қиз фарзанд орасида қўл ушлаш, ўпиш, қучоқлаш каби ҳолатларда шаҳват қўзиб қолса, ҳурмати мусоҳара собит бўлади, деб ўқиганмиз. Мен қайнотамга чой узатганимда ёки қўлимдан оғирроқ нарсани олганларида баъзида бармоқларимиз бир-бирига тегиб кетади. Аминманки, бошқаларда ҳам бундай ҳолатлар кўп содир бўлади. Шунда хурмати мусоҳара собит бўлмадимикин, деган савол пайдо бўлади. Қўл атайин ушланмайди, беихтиёр тегиб кетади. Бундай ҳолатда хурмати мусоҳара собит бўладими? Қандай йўл тутганимиз маъқул?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Беихтиёр бўлса собит бўлмайди. Валлоҳу аълам!