Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 1 ярим йилдан ошди.Келин бўлиб тушган ойларданоқ келишмовчиликлар бўларди. Бунга сабаб қайнона қайнотамни бемалол қилаётган ҳаром ишлари. Алҳамдулиллаҳ турмуш ўртоғим ҳам мен ҳам намоз ўқиймиз. Қайтонам овқатланиш пайтида олдига ароқ олиб бемалол бизни олдимизда ичиб ўтиради ишламайди қайнонам далада ишлайди. Ҳар куни бир бирлари билан арзимас нарсаларгаям уруш жанжал бўлади. Хўжайиним тўйдан олдин оиласи ҳақида хеч нима айтмаган яширган. Тинчкина яшашни ният қилиб бунинг учун турмуш ўртоғимни Аллоҳимни менга берган имкони деп билгандим. Лекин мен ўйлаган нийят қилган оила бўлиб чиқмади. Турмушимизда анчагина тушунмовчиликлар бўлиб келмоқда. Эрим шаҳарда ишлайди уйга бир ҳафтада бир келади.Жон дилимдан уларни ҳизматини қўлимдан келганча қилиб келаман. Лекин баʼзи вақтларда қайнонам билан келишмаймиз. Эримга эрга тегган қайниопамларга ёмонлаб мени ёмон кўрсатади эрим менга гапиради кейин жанжаллашиб қоламиз. Турмушим шу аҳволда фарзандли ҳам болдик уни исмини қўйиш ҳам бир муаммо бўп кетти Муҳаммад Юсуф қўймоқчи эдик биз. Қайнонам қаёқдаги бир исмни қўйди. Асабларим чарчаган фарзандимниям уришни бошладим. Эримга опкетинг бизниям десам уйим йўқ жойим йўқ ижарада яшолмаймиз деп опкетмайди. Қайнонам ҳам кетсанг сендан розимасман деп турвоган. Ҳаммасидан чарчадим. Номозларимни ҳам ўқигим кемай қолган. Бу ишим нотўғри биламан лекин ўзимни мажбур қилолмаяпман. Нима қилай маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Қайнона-қайнотангизни амалларига баҳо берманг,улар қандай одам бўлишмасин,нима амаллари бўлмасин ўзлари жавоб беришади.Аслида аёл кишининг турмуш қургандан кейинги муаммоларини сабаблари болаликдаги психо травмаларга бориб тақалади,албатта буни мутахассис аниқлайди.Турмуш ўртоғингизни тоқатидан ортиқ нарсага мажбурламанг,ҳар бир ишда ҳикмат бор Иншааллоҳ сабр қилсангиз кўп яхшиликлар билан мукофотланасиз. Қайнона-қайнотангиз ким бўлишмасин,улар турмуш ўртоғингизни ота-онаси,уларга нисбатан ёмон гумонларингизни ўзгартиринг.Агар инсон бир инсонни, бирор вазиятни ёмон деб номласа, билинг,бу муаммо унинг ўзиники. Кўп қизларда сиздаги вазиятлар мавжуд. Фалонча учун ибодат қила олмаяпман дейиш нотўғри. Бу ўз ҳаётингиз,амалларингизга нисбатан маъсулиятдан қочишдир.Аммо,намозда мустаҳкам бўлинг.Шу ҳаётингиздан яхшилик кўра олинг.Ҳеч бир инсон буткул ёмон бўлмайди.Уларга эримнинг ота-онаси, опаси тоқат қилишга мажбурман деб эмас,Аллоҳ розилиги учун деб самимий муносабатда бўлинг.Қолаверса эримнинг розилигига эришиш учун йўл деб қаранг.Мукаммал,хатосиз инсон йўқ,жумладан ўзимизда ҳам хатолар бисёр унутманг.Ҳар бир вазиятга мен учун сабоқ деб қаранг.Кўп китоб ўқинг,илм олинг, ўз устингизда ишланг.Инсон сифатида,шахс сифатида ютуқларга эришинг.Ўзингизга нисбатан қадр-қиммат,ишонч ва баҳо устида ишланг.Шайх ҳазратларининг“Бахтиёр оила”асарларини ўқиб чиқинг.Ишонаман бу асарни мазмунини уқсангиз,ҳаётингизни ва муносабатларингизни чиройли бўлишига асқотади. Валлоҳу аълам!