Ота онам учун дуо ўқиш

02:46 / 28.01.2023 | Durdona Valikhonova | 1624
Ассалому алайкум! Мен ота онамнинг ёлгиз фарзандлариман. Алхамдулиллах 2 йилдан буён илм йулидаман ва баьзида ота онамнинг баьзи харакатларини куриб гунохку деб коламан. Биламан ота онамга унака килменг бунака килинг деёлмайман. Шунинг учун менинг ота онам учун кила оладиган фарзандлик бурчим улар учун гунохлари кечирилиши учун истигфор айтиб. Савоблари купайиши учун дуода булиш деган фикрга келдим. Саволим ота онам учун кандай дуолар укишим мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маълум лафзлар бўлиши шарт эмас. Дилингиздан чиқариб дуо қилишингз муҳим. Ҳидоятларини сўранг, гуноҳаларини мағфират бўлишини ҳам. Валлоҳу аълам!