Маҳр

15:44 / 27.01.2023 | ♡ummu_nuuroyn♡ | 241
Ассалому алайкум! Никоҳда маҳр тайин қилинган, қачон имконим бўлса олиб бераман келажакда деган. Тўйдан сўнг кўп бора олиб беришга имконияти бўлди. Лекин олиб бермади. Ундан буни сўрашим жоизми? Ёки то вафотигача бўлган муддат унга берилганми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Талаб қилишингиз жоиз. Имкони бўла туриб бермаса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!