Имомнинг қилган иши

13:13 / 28.03.2017 | Савол | 1452
Ассалому алайкум! Бизнинг маҳалла имоми Рамазон ойида уйма-уй кириб, ҳар бир хонадондан «фитр садақангни берасанми?», қурбон ҳайити олдидан «закотингни берасанми?» деб халқдан йиғиб чиқади. Жаноза намози ўқигани учун машинасида келганига бензин пули деб ҳақ беришади. Маҳалла имомига бир неча марта «бу шариатда ман қилинган эмасми? Фитр ва закот етим-есирларнинг ҳаққи бўлса, китобларда имомга беринглар деган эмаску. Халқ сизга илмсизлигидан, ота-бобомиз муллага берган деб беради. Халққа маъруза қилиб шуларни айтинг ва тушунтиринг» дедим. Бу гаплар унга таъсир қилмади, олишни давом эттираверди. Яқинда шу гапларни «зора ақли кириб қолар» деб бошқа одамлар олдида уялтириб гапирдим. Аммо имом мени фитнада айбламоқчи бўлди. Имомнинг айбини гапиришга рухсат йўқми? Унинг бу амаллари дунёвий тарафдан Ўз.Рес.ЖКнинг 168-моддаси бўлиб, «фирибгарлик» дейилади. Аммо шариатда бунинг ҳукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Имом садақа ва закотларни ўзи учун олса бўлмайди. Жанозага ҳақни ўзи талаб қилса ҳам. Бундай ҳолатларда гапи ўтадиган томонлар буни ислоҳ қилиши керак. Валлоҳу аълам