Ассалому алайкум! Опажон, Аллоҳ илмизни зиёда қилсин! Менинг саволим онага ўз аҳволини билдирмасликка ҳаракат қилиш, касаллигини яшириш ёки соғлиги ҳақида онасини ҳавотирга қўймаслик учун ёлғон гапириш мумкинми. Масалан, бирон жойи оғриётган бўлса ҳам ҳеч қаерим оғримаяпти деса боʼладими? Мен оилалиман ва озгина иммунитетим пастроқ шунинг учун тез касал бўламан. Ва кўпинча онам аҳволимни сўраса ҳатто касал боʼлсам ҳам яхшиман дейман. Агар ростини айтсам онам жуда ҳам ваҳимага тушиб қоладилар. Бу ишларим жоизми ёки ёлғон гапирганим учун гуноҳкорманми?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапириш жоиз эмас. Яшириш мумкин. Ҳоли танг бўлса ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб яхшиман, дейиш жоиз. Чунки яхши бўлиш фақат соғломликни ўз ичига олмайди. Умумий маънода яхшиликни назарда тутиш мумкин. Валлоҳу аълам!