Инвестиция оркали пул топиш

17:25 / 13.01.2023 | Салимахон | 158

Ассалому алайкум! Куъпинча Инстаграм сахифаларида "Зарабатывай 5-8 миллион дома" деган рекламаларга куъзимиз тушади. Уларга мурожаат килсам, халол иш дейишди удар, 400-500 минг инвестиция килинса, биржага уъхшаш программа оркали 2-3 соат мобайнида 6-8 миллион суъм тушади деб айтди. Бу халол ишга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом. Бундай шубҳали ишлардан йироқ туринг. Соғлом фикрланг. Бор пулингизни ҳам йўқотиш эҳтимоли жуда юқори бўлади бундай таклифларда. Валлоҳу аълам.

Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.