Ассалому алайкум! Устоз
Менга базида инсонлар ўз дардини айтишади яни уйидаги кимдур унга азият берганини. У Мени урди, бу менга ёлғон гапирди, у мени ҳақорат қилди қалбим оғриди, у мени асабимни бузди деган гаплар айтишади. Булар ғийбатга кирадими? энди мен оша инсонларни ундай эмас деб яхшилашим керекми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилган ишини айтса ғийбат эмас. Уларни васфласа ғийбат бўлади. Динимизда бу каби ҳолатларда икки томонни эшитиш кераклигини уқтирасиз. Валлоҳу аълам!