Ревматизмда оёқни ювиш

04:01 / 01.02.2023 | Nodirabegim | 259
Ассалому алайкум! Устозам Аллоҳ сиздан рози бўлсин қилаётган хизматлариз учун.Саволим шуки мени укам 12 ёш ҳали балоғатга етмаган.Оёқларида ревматизм касаллиги бор.Доктор оёғига нам теккизиши мумкин эмас деган.Вақти-вақти билан бўғимлари оғриб туради.Ҳозир Қуръон ёдлаётганлиги сабабли тез-тез таҳорат олишига тўғри келади,шунда тахоратда оёғини ювмаса ҳам майлими?
Оёғига маҳси кийдириб масх торттирар эдик аммо кўчага чиққанида ечишига тўғри келади ва агар яна тахорати бузилса қайта олишига тўғри келяпти.Таҳоратда оёғини ювмаслиги мумкинми укам.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо одатга айланиб қолишдан ҳазир бўлиш керак.Валлоҳу аълам!