Ассалому алайкум!Бир саволим борди,ичкиликка муккасидан кетганни кандай бу йолдан кайтарса болади?.Турли услублардан фойдаланиб корилди,яхши гапириб уларга ишонишимизни ва буни йенга олишини айтиб хам корилди,аммо фойдаси болгани йок.Бу холат ,оша инсонни факат озинигина охирату дунёсига зарар йетказайотгани йок,бу холатдан у кишини аёли ,фарзандлари рухан азият чекмокдалар,отаси корарканлар Аллох ун хуоматини килишса хам конгиллари хамма нарсадан совуб кетяпти,ахир фарзанд учун энг яхши намуна отасику,отасини бундай девор ушлаб келишларини корса,ичиб келиб бакиришларини эшитса кандай хайотга кизикиш болсин...?Узр узун йощиб юборганим учун,лекин бу холатга йечимни Аллохим сизлар сабаб берар деган умиддаман,Алхамдулиллах бу синовларга ,доим дуо киляпмиз,аммо амалий тарафдан нима кила олишимиз мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳ таолодан у инсонга ҳидоят беришини сўрайман. Эркак кишининг психологик жиҳатдан ичкиликка муккасидан кетишининг бир қанча сабаблари борлиги айтилади,булар эркак кишининг тоқатсизлиги,ҳаётга енгил қараши,иродасизлиги ёки ҳаётидан қониқмаслиги,уни тушинадиган,унга ҳузур берадиган жиҳатнинг йўқлигидан бўлиши ҳамда баъзи бир ички руҳий оғриқлари бўлса уларни унутиш,эсламаслик,чалғитиш каби сабаблар бўлиши мумкин.Инсонда иймон заиф бўлса, ҳаётнинг баъзи синовлари олдида ожиз,чорасиз осон йўлларга берилиб бораверади.Қарам шахслар типига мансуб инсонларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлади. Сиз айтган насиҳат,йўл кўрсатишга уринилар самара бермайди.Қарам бўлиб қолган инсон ўзи қилаётган иши нотўғри эканини билсада, ожизлиги, иродаси муртлиги сабаб уддалай олмайди.Албатта бу ҳолатдан чиқиш учун психотерапевт, нарколог врачга мурожаат қилиб, даво чораларини кўриш керак.Шунингдек, иймонни кучайтириш учун ҳаракат қилиш, яъни кўпроқ аҳли илм, шариат вакиллари билан мулоқотда бўлиши, уларнинг маъвизаларини тинглаши,уйда ҳам кўпроқ Қуръон оятларини янграб туриши албатта ёрдам беради. Танқид қилишдан ҳеч натижа йўқ, даволаниш билан бирга албатта ўз яқинлари айниқса, аёлининг қўллаб-қувватлаши муҳим. Валлоҳу аълам!