Рамазонда қазо намоз ўқиш

03:59 / 01.02.2023 | Mirahror | 210
Ассалому алайкум! Мен рамзонда ўқилган фарз намознинг ажри улуғлиги ҳақида эшитдим. Рамазонда шу пайтгача ўқилмай қазо қилинган намозларни ўқиса бўладими? Ёки нафл намознинг бу ойдаги ажри қазо намоз ажридан улуғроқми?Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон ойида барча солиҳ амалларнинг ажри кўпайтириб берилади, рўза оғиз амалга оширгани учун. Аммо қазо намоз у зиммадаги қарздир. Қарзни адо этиш билан бирга ундан савобни ҳам кутиш банда учун уят иш. Нафл ибодатдан эса савоб умидида бўлиш жоиз. Қарзи бор одам аввало қарзларидан қутилишга уриниши лозим. Валлоҳу аълам!