Ҳотиржамлик , ва ибодатга муҳаббат

02:52 / 02.02.2023 | Munisxon | 303
Ассалому алайкум! Ассалому алейкум устозам яҳшимисиз , саволим шуки мен Ҳозирда олийгоҳда оқийман ва уч нафар фарзандларим бор , ҳожайиним узоқда ишлийдила , базан коп ҳатакат қилсамҳам ҳеч нарсани уддасидан чиқаолмаётганга оҳшийман , бир қанча китобларимни оқиб тугаман дейману режамдаги каби болмийди , ёдлашим керак болган ҳолларда эслаб қолишга қийналаман лекин бир олам орзуларим бор . Устоза болсам дарс берсам дейман , лекин озим кучли устоза бўлсамгина кучли ўқувчилар чиқаза оламан ку деб ўзимдан ҳечхам кўнглим тўлмиди . Базан фарзандларимни тарбиясигаҳам қаролмаямман деб юрагим сиқилади . Алҳамдулилаҳ ҳожайиним узоқда эканликларида ота онам доим ёнимда бўлишади , ҳожайинимми соғинаман . Бу юрагимни сиқилиши қалбимда ҳотиржамлик ёқлигини ёқотишим учун , Аллоҳни каломини ёд олишим учун нима қилай? Маслаҳат беринг бу борада жавоблар кўп негадр ман натижа ололмаямман . Шундай бир амал болсаю доим иботда , илимда ,илимга амал қиладиган аёл бўлишим йўлларини ўргатин . Ҳотиржам ўғир босиқ , дунё матохларидан узоқда фақат Аллоҳ ёлида , ибодатимни тўлиқ болишлиги учун дуо қилинг. Аллоҳ рози болсин сиздан .
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу учун дуо қилинади. Аллоҳдан сўралади. Тажрибали шахслардан маслаҳат олинади. Аммо энг муҳими инсоннинг ўзида ҳаракат бўлиш керак. Тартиб билан давомий меҳнат қилиш билан натижага эришилади. Сиз сўраган нарсага бир неча қаторда жавоб бериш имкони йўқ. Чунки сиз сўраган нарса ҳаёт йўлидир. Валлоҳу аълам!