Хомиладорликда дам солиш

02:58 / 02.02.2023 | ...Bibijon... | 416
Ассалому алайкум! Ассалому алекум. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Бир масала бўйича савол бермоқчи эдим. Излаш бўлимидан топа олмадим. Айни вақтда мен хомиладорман. Баъзан вафот этганлар яна қандайдир ернинг ўпирилиб кетганлари ҳақида турли тушлар кўриб ҳадиксираяпман.Қайнонам эса òзимга òзим, ёки турмуш õртоģим ёки илмли инсонларга дам солдириш ва дам солинган сувлар ва шунга ўхшаш нарсаларни ейишни таъқиқлади. Хомиладорлар учун мумкин эмас экан. Мен бунга ишонмай нима бўлишлик натижасини сўрасам айтмади. Мумкин эмас деди. Яна бувимиз вафот этганларида жаноза ўқилаётган вақт хомиладорлар ўтириши мумкин эмас деб мени турģазиб қўйишди. Динимизда хомиладор аёлларга қандай амаллар мумкин ва қандай амаллар мумкин эмас? Бу ҳақида ўқиб илмимни оширишим учун бирон китоб маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорларга дам солдириш мумкин деган гап йўқ. Ўлганда тик туриш керак деган гап ҳам йўқ. Баъзи ҳолатларни ҳисобга олмаса улар учун махсус алоҳида аҳкомлар йўқ. Валлоҳу аълам!