Саъйда дам олиш

18:37 / 12.02.2023 | Oysha | 214

Ассалому алайкум! Қайнонам савол беришимни илтимос қилдилар: Ёшим 69 да. Алҳамдулиллаҳ, яқинда Умра зиёратига бориб келдим. Сай қилиш амалида чарчаб қолганимдан орада бироз дам олгани ўтиргандим, кейин яна давом эттирганман. Кейин бу мумкин эмас деб эшитдим. Умрада қилган хатоси учун садақа қилиш керак экан. Шу тўғрими? Бу учун қанча миқдорда садақа қилишим керак?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орада дам олиш жоиз. Аллоҳ ибодатдарингизни қабул қилсин! Валлоҳу аълам!