Ҳаж мавсуми

07:29 / 12 февраль | Mahliyo | 60
Ассалому алайкум! Ҳаж ибодати, фақат шаввол, зулқада ва зулҳижжа ойининг 1-ўн кунлигидагина амалга ошириладими?Бошқа ойларда Ҳаж қилинмайдими? Излаш ҳизматидан ва мақоладан ўқиб тўлиқ тушунолмадим
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган вақтлар уни ният қилиш, у учун эҳромга кириш учундир. Амаллари эса арафа кунидан бошланиб ҳайит тугаши билан тугайди. Валлоҳу аълам!