Аёлнинг болани айлантириш учун кўчага чиқиши

03:03 / 14.02.2023 | Zebo | 349
Ассалому алайкум! Мен ҳозир уй бекасиман (Олдин ишлардим, Хўжайиним рухсат бермаганликлари учун Энди ишломиман). 7 ойлик фарзандим бор. Уйимиз дом, майдони кичкина. Болам зерикиб, инжиқлик қилади. Ундан ташқари бола ва ўзими соғлигим учун тоза ҳавода сайр керак. Болами айлантиргани обчиқсам, соғлигига фойдали иш қилганим учун хурсанд бўламан. Ўзим ҳам кун бўйи уйда сиқилиб кетаман. Хўжайиним кўчага чиқармасликка ҳаракат қиладилар. Рухсат бермидила. Ваҳоланки ҳижобдаман ва қоидаларига амал қилишга ҳаракат қиламан (кенг ва тўқ рангли кийимлар кияман, умуман атир Сепмиман, бўянмиман). Фақат маҳаллани ичида коляскада айлантираман. Ойда 2 марта қизлик уйимга бораман, 1 марта айлангани опчиқишлари мумкин машинада. Бир ойда 3 марта кўчага чиқишдан бошқа чиқишга ҳаққим йўқми? Уйда қамалиб ўтиришим керакми? Бу вазиятда эрими менга қилаётган таъқиқлари асослими? Аёлларни тоза ҳаво олишга, дам олишга у бу жойга боришга ҳақлари йўқми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр чиқмасликни талаб қилса ҳаққи бор. Энг тўғриси, яхшилик билан унга тушунтириш ва рози қилиб рухсатини олишдир. Валлоҳу аълам!