Ассалому алайкум! Мени 2 та фарзандим бор. Каттаси туғма фалаж. Ҳали ўтирмайди ҳам, кичкинам энди 6 ойлик бўлади. Бугун ҳомиладорлигимни билдим. 3 йилни ичида 2 марта кесерва бўлдим. Гинеколог «ҳомилани тушириш керак соғлигингиз кўтаролмайди» деса, уни айтганини қилсам тўғри бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар ҳомила 40 кунлик бўлиб, то жон киргунича уни тушириб юбориш мумкинлигига фатво берганлар. Шунингдек тақволи моҳир шифокор туғуш онанинг соғлиғига зарар эканлигини таъкидласа, ҳомилани тушуриб юбориш мумкин. Валлоҳу аълам