Талоқ

07:25 / 13.02.2023 | Guliston | 263
Ассалому алайкум. Эрим билан бир марта уришиб қолганимизда 3талоқсан деб айтдилар. Биз энди қайта бирга бўла олмасак керак деб ўйлаган эдик. Лекин бир домла истисно қиладиган ҳолатлар бор деб бизга қайта никоҳ ўқиб қўйди. Шунда бу никоҳ ҳақиқий ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).
Валлоҳу аълам!