Истеҳоза

20:27 / 14.02.2023 | Mahliyo | 291
Ассалому алайкум! Аёлдан истеҳоза қони келаётганда соҳиби узр ҳукмида бўлиб, ҳар намозда янгидан таҳорат оламизку . Шунда ҳар намозда прокладкага озгина қон келган бўлса ҳам алмаштириб авратдаги қонларни тозалаб ювиб сўнг таҳорат қилиб ўқиладими? Ман истеҳоза вақтларимда ҳар намозга таҳорат олишдан аввал ҳожатга кириб , бавл қилгач ,яҳшилаб бумага бн артиб, сўнг пастни ювмасдан , сразу қўлдан бошлаб таҳорат оламан.шу ишим дурустми ? Ёки ҳар намозда пастни ювиб, янги прокладка қойиб кейин таҳорат қилиб ўқишими шартми ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур !
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Покланиш керак. Тагликни ҳам поклаш керак. Валлоҳу аълам!