Эрга итоат

15:15 / 14.02.2023 | Sevara | 179
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум!

Мен турмуш қурганимга 3 йил бўлди. 2та ўғлим ҳам бор Алҳамдулиллаҳ. Мени қийнаётган савол аёл агар эридан ўзи кутган эътибор, меҳр, бахтни ололмаса ажрашишга ҳаққи борми? Агар аёл ажрашишни ҳохласа эри болалари туфайли ажрашмасликини айтса аёл барирбир ажрашишни ҳохлаб ажрашса Ким гуноҳкор бўлади. Ажрашишга асосий сабаб қайнонам. Эр хотин орасини ҳар хил жанжаллар ёлғон туҳматлар билан совитган бўлсачи. Оилада қийинчилик бўлади Деб 3 йил яшаб сабр қилиб келмоқдаман лекин оҳирги пайтлар соғлиқимда ўзгаришлар кузатилмоқда. Қон босими кўтарилиши, ҳушдан кетиш, юрак тез уриши. Қайнонам арзимаган нарсалага ҳам катта жанжаллар қилавррадилар. Шу сабабли қўрқиб қолганман. Ажрашишга қарор қилдим лекин Аллоҳни олдида қандай жавоб бераман деган айбдорлик ҳисси тинч қўймаяпти. Эримдан хам кунглим совигандек Илтимос тўғри йўл кўрсатинг.
2) Кайнонам жанжал килиб жуда каттик дилимни огритадиган гаплар айтдилар. мен Энди кайнонамларга бормайман дедим. Агар эрим кайнонамларга боришимни хохласалар лекин мен бормасам гунох болмайдими? эрга итоатсизлик болмайдими? ( биз эрим Билан кайнонамлардан алохида турамиз)
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масаллар тарафлар ҳозирлигида жонли мажлисда кўрилиши керак. Валлоҳу аълам!