Оила

20:09 / 14.02.2023 | Юлдашева Музайям | 379
Ассалому алайкум! Хужайним билан туйимизга 7 йилдан ошди, иккаламиз хам олий малумотлимиз, хужайним хеч кайерда ишламайдилар, сабаби уларга мос иш йук эмиш, 6 ёшли углимиз бор, 2 ёшидан бери углимни богчага бериб ишга тушиб кетганман, углимни узимни ва хаттоки эримни кийимигача оллох шкур сотиб оламан, оилада 3 келин турамиз эримни акалари яхши пул топишади рузгорда камчилигимиз йук, оллохга шкур мени пулимниям сурашмайди, хар сафар арзимаган нарсага жанжал чикканида эрим манга кул кутарадган уйдан хайдидиган одат чикардила, Кайнонамла шу охирги жанжалда углим пул топмаса сиз топвоссизку, ёкмаса уйизга кетинг болезниям узиз таминлаб туринг углим пул топганида бирга яшарсизлар деб углини ёнини олдилар, нима килишга бошим котди, ажрашаман десам ношкурлик килиб куяман, яшайман десам эрим кундан кун дангаса булиб кетвоттила, хатто уйдаги котталар хам ишламаслик айб эмас пешанасига ёзилмаган деб эримни ёнини олишади, хар сафар урушсек хайдарди, охирги сафар урушганимизда хеч катга кетмиман оиласини таминласин ишласин углингиз десам узиз кетинг деб туриб олишган, илтимос жавоб берин ажрашиб кетсам ношкурлик килган буламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ундан таъминот талаб қилишга ҳақлисиз. Аслида ишлашга мажбур эмассиз. У мажбур ва сизларни боқишга ҳам мажбур. Сиз тоқатингиз етса, шундай яшашда давом этинг. Етмаса аввало таъминот талаб қилинг. Таъминламаса ажрашишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!