Ҳалол луқма

19:22 / 14.02.2023 | Risolat | 279
Ассалому алекум устоз! Биламизки ҳаром ёки шубҳали луқма ейиш катта гуноҳ. Ёки ана шу луқманинг келиш йўли фоиз орқали ёки бўлмаса ноқонуний йўл орқали келган бўлса гуноҳи чандон кўпдир. Қўшни бир коса таомми ёки бошқа ейишга яроқли нарсани олиб чиқса-ю, биз у кишининг кунлик тирикчиликларидан ҳабаримиз бўлмаса, таомни қай йўл орқали тайёрланганидан қўрқиб илм олиш йўлида сусткашликка сабаб бўлишидан ҳафсираб емасак увол бўлиб аҳлатга кетса яна гуноҳ бошқа бир қўшнига бериш ҳам хато зеро мўмин ўзига раво кўрмаганни бировга ҳам раво кўрмаслиги керак. Бу муаммоли вазиятда қандай йўл тутамиз? Жавоб учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шубҳали бўлса тарк қиласиз. Шубҳали нарсани ташлаш уволга кирмайди. Аммо шубҳа қилиш ҳам меъёрида бўлиш керак. Валлоҳу аълам!