Қироат

00:59 / 21.02.2023 | charos | 211
Ассалому алайкум! Устоза тажвид илмини тугатиб кичик сураларни бошладик АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ. лекин овозим жудаям дўрилоқ. кичик сураларни чиройли қироат қила олмаяпман. овозим ҳунук. бутун дарс ҳонани овозим тутяпти. эшитган инсонни бошига оғриқ кирадигандек. ўзим ҳам овозим баландлигидан бошим оғриб қоляпти. устоза маслаҳат беринг илтимис. овозимни пастлатсам ҳарфларни ўз маҳражидан чиқазолмаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳарфларни махражларидан чиқариш учун овозни баландлатиш шарт эмас. Паст овоз билан ҳам чиқарса бўлади. Валлоҳу аълам!