Ҳаром йўл билан топилган пулга харид қилинган совғаларни қабул қилиш

00:40 / 24.01.2023 | Асема | 223

Ассалому алайкум! Менинг холам харом йул билан пул топадилар. Йилига бир неча бор бизга совгалар (ширинлик ва кийимлар) хадъя киладилар. Онамнинг фикрларича, улар харом хисобланади. Лекин уларни нима килишни билмаяпмиз, уйда йигилиб колган кийимлар, ва келгусида яна опкеладиган совгаларни нима килсак булади? Мухтож инсонларга бериб юборадиган булсак, уларнинг урнига нарги дуньёда жавобгар булиб колмаймизми? Уларнинг харом йеб, кийинишларига сабабчи булмаймизми? Харом йул билан топилган пулга олинган совгаларни нима килса булади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар топишининг ҳаммаси ҳаромдан бўлса қабул қилманглар. Мабодо қабул қилган бўлсангизлар улар савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинглар. Шариатимизда ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш. Мабодо ҳалолдан ҳам топадиган жойи бўлса берган нарсаларини ҳалол жойидан деб гумон қилиб ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!