Тиш қонаганда таҳорат

07:10 / 24.01.2023 | ezoza abdunabiyeva | 370

Ассалому алайкум! Тишимга имплант қўйдирдим ва оператсия натижасида милкнинг қонаши 2-3 соат давом этди. Бир оз тўхтагандан сўнг Оғзимни чайқаганимда ҳам кўп миқдорда қонаяпти, таҳорат олиш учун қон тохташини кутиш керакми, лекин тўхтайвермаса нима қилиш керак? Саволлар излаш бўлимида жароҳат қонаса, уни боғлаб (ёки пластер ёпиштириб) таҳорат олса болишини ўқидим, лекин мени вазиятимда қандай йўл тутиш керак? Жавоб учин олдиндан раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қон тўхташини кутиб турилади. Агар тўхтайвермаса ўқимоқчи бўлган намозни охирги вақтига олиб бориб таҳорат олиб ўқийверади. Масалан бир одам пешин вақти кирмасдан тишини олдирди ва қон тўхтамаяпти. У таҳорат олиб пешин ўқиб олишига 15 дақиқа кетса, ўша пешинни вақти чиқишига 15 дақиқа қолгунича қон тўхташини кутиб туради. Тўхтаса тўхтади, агар тўхтамаса оқиб турган ҳолатида ҳам таҳоратни янги олиб намозни ўқийверади. Кейин асрни вақтини кутади. Таҳорат олиб 4 ракъат аср ўқий оладиган вақт қолгунича кутади. Агар тўхтамаса янги таҳорат олиб қон оқса ҳам асрни ўқийди ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!