2 хотинлик

02:05 / 21.02.2023 | Iroda Norqulova | 525
Ассалом алейкум яхшимисиз стволом шундан иборат хужайним 2чига уйланган экан мен 1чи оиласиман билиб колганимдан кейин талок берасиз деб туриб олдим бориб ёнимга талок берди 3талок деб хужайним бир гаплашиб кур деб куймадилар яхши аёл дедилар мен гаплашиб куриб яшашига рози булиб кайта узим ижоблатдим ижоблатганимдан сунг сен кандай хотини булсанг мен хам шундай хотиниман ётади мени хам уйимга деб туриб олди орадан яна озрок вакт утиб 2марта жанжал килиб келди мен хам у билан карши булиб колдим хужайним боши котганлар нима килишини билмаяптилар унга айтяптилар бундай киликларинг ёк эдику деб мен айтяпман майли бизни тарк этинг у аёлга боринг десам хам мен худони олдига кандай юз билан бораман дейдилар куп йиглайдилар куп уйлавериб касал булиб колдилар юраклари огрийди илтимос менга жавоб берсангз хужайним кандай йул тутса буладилар мени уйлайдилар уни уйлайдилар бу томондан фарзандларимиз бор узларини мазалари ёк кийналиб кеттик илтимос Одинахон опа ёрдам беринг Оллох сиздан рози булсин илтимос илтимос мен хам кийналиб кетдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Адолатни ушласин. Сиз аёллар эса бу ишга аралашманглар. Эрнинг ҳақларини адо этиб, солиҳа бўлишга урунинглар. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлсаю, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни бир томон мойил (фалаж) бўлган ҳолда келади», дедилар».Икки хотинли бўлиш ҳам осон эмаслиги ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Икки хотинлик бўла туриб, улардан бирига яхши қараб, бошқасига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлса, қиёмат куни аҳволи оғир кечар экан. Қиёмат куни танасининг ярми шол-фалаж ҳолида тирилар экан. Хотинлардан бирига адолатсиз бўлишнинг жазоси ана шундоқдир.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хо-тинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар ва: «Эй бор Худоё! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларига нафақани, кийимни, турар жойни, муомалани бир хил қилар эдилар. Шу билан баробар, кўнгил ишига келганида ўзларининг хоҳишларидан ташқари нарсада камчилик содир бўлса, Аллоҳ таолодан кечиришини сўраб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шундоқ бўлганларидан кейин оддий кишилардан кўпхотинлик бўлганларнинг ҳолини билиб олса бўлаверади. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида бизнинг баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Бухорий ривоят қилганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинлари олдида навбат билан ётар эдилар. Лекин навбати келган онамизнинг ҳужраларига кириб ётишларидан олдин бошқа оналаримиз олдиларига бир-бир кириб хабар олиб, кўнгилларини олиб чиқар эдилар.

Валлоҳу аълам!