Умрага маҳрамсиз бориш

15:32 / 20.02.2023 | Нигорахон | 399
Ассалому алайкум! Устоз мен яқинда ижтимоий тармоқлар орқали бир янгиликни ўқиб қолдим.Расмий маълумотга кўра Маккада Хаж ва Умра қилиш учун аёллар маҳрамсиз боришлари мумкинлигига фатво берилибди.Фақат аёллар гурухи бўлиши шарт дейишибди.Укам онамни Умра сафарига ёлғиз (махрамсиз) жўнатмоқчи.Мен унга махрамсиз Умра қилишлари жоиз эмас онамни деб айтсам,Маккада фатво берилибдику деяпти.Шунга иккиланяпмиз.Бизга ёрдам беринг илтимос.Олдиндан рахмат Устоз
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маккада бошқа мазҳабга кўра берилади фатво. Бизда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!