Дари Получай ўйини ҳаромми

07:06 / 27.01.2023 | Muhsina Mahmud qizi | 467

Ассалому алайкум! Устоз!Манга яқинда бир танишимдан "Дари Получай"ўйинидан таклиф тушиб қолди.У саккиз кишилик кассага ўхшармиш. Ботта қатнашиб ўйинга аъзо бўлиб,215минг сўм тўлов қилармиш.Орқасидан одам об кириш керак экан.Доска тўлгандан кейин,навбати келса ўша саккиз кишини пулини ютволармиш.Лекин бунда нарса тикилмаскан, фоиз ҳам Фоизчи ҳам йўқ экан.Шундай бўлса ҳам қиморга кириб қомасмикан деб ўйланиб қолдим.Илтимос шу масалага ойдинлик киритсангиз дегандим.Жавоб учун олдиндан РАҲМАТ!!!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нафақат қиморга, балки ёлғон, алдамчилик аралашган фирибгарликка киради. Асло бундай ишларга яқинлашманг. Бунга аралашган танишларингизни ҳам имкон қадар қайтаринг.Валлоҳу аълам!                                   Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.