Рамазонда қазо

21:48 / 20.02.2023 | Mohinur | 183
Ассалому алайкум! Рамазонда ўқилган қазо намоз учун ҳам худди Рамазондаги бошқа амаллар каби 700баробаргача ажр бериладими? Рамазондаги нафл амаллар бошқа ойдаги фарз амал каби, Рамазонда 70 Дан 700 баробаргача ажр берилади деб эшитганман.Иншааллоҳ Рамазонга етиб келсам қандай амаллар қилай?2йилдан ошиқроқ қазо намозим бор.Уларни Рамазонда ўқисам бўладими?Ёки бунданда ажри кўпроқ бўлган бошқа амалга бел боғлайми у ойда?У амаллар қайси амаллар экани ҳақида яна бир бор батафсил маслаҳат беришингизни сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қазо қилишнинг ўзи гуноҳ. Қилинган гуноҳ ва қазо учун ажрталаб бўлиш тўғри эмас. Рамазонда ҳар қандай амали солиҳнинг ажри улуғ бўлади. Энг эътиборлилари эҳсон қилиш, Қуръон хатм қилиш, зикр, таровоҳ ва таҳажжудлар. Валлоҳу аълам!