Қарз масаласи

01:32 / 28.02.2023 | Sitora | 218
Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бо‘лсин сиздан. Бу саволимни адашмасам 2 ёки 3 чи маротаба бераяпман излаш хизматидан қарз масаласи бо‘йич жавобларни о‘қиб чиқтим мани саволимга яқини тополмадим шунинг учун яна савол бераяпман. 7 чи синфлигимда холамни о‘г‘ли билан лагерга юборишган ёш содда бо‘лганманда бир кун уйга қайтишга 1, 2 кун қолганда холамни о‘г‘ли қарз со‘ради 500 со‘м миқдорида о‘ша пайтлар катта пул эди (2004 йиллар эди). О‘зимда бо‘лмагани учун жуда зарур эртага қайтараман дегани учун хонадошимдан олиб берганман. Кейин холамни о‘глидан со‘расам бермади кейин бераман деб қочиб юрди у қизни ёнида ёлг‘ончи бо‘лдим уялганимдан ширинлик опқо‘йгандим шуни берсам бо‘ладими дедимда уни хам кимдир о‘г‘ирлапти деб ёлг‘он гапиргандим хозир минг пушаймонман. Манзилини хам со‘рамаган эканман. Хозир исми хам эсимда ё‘қ. Лагердан қайтган вақтларимиз аммамларни уйига борудим о‘ша тарафларда ко‘ргандай бо‘лудим хозир аниқ эсимда ё‘қ. Қисқаси орадан 17 18 йиллар о‘тти лекин шу олган пулим бо‘йнимда ог‘ир босгандай қиёматда қандай жавоб бераман деп о‘йлаб қийналиб кеттим. Энди нима қилсам бо‘лади қизни исмини хам билмайман уни номидан эхсон қилай десам. Лекин пул ман ишлатмаганман. Холамни о‘г‘ли ишлатиб юборган. Илтимос маслахат беринг қийналиб кеттим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исмини билишингиз шарт эмас. Ўша пулни номидан эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам!