Ассалому Алайкум! Турмуш òртоģим яқинда (òз жонигақасд қилиб) вафот этди. Бу воқеадан òзимга келолмаяпман. Жуда тушкунликка тушиб қолдим ҳаётимда мано қолмагандай. Бу тушкунликдан қандай чиқсам бòлади? У киши жаннатда бирга бòлиш учун қандай амаллар қилишим керак? Илтимос тòлиқроқ жавоб беринг. Аллоҳ рози бòлсин! Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ пиёда юринг. Бу тушкунликдан қутулишингиз учун вақт керак. Камида икки йил ўтиши керак. Икки йилдан сўнг аҳволингиз анча енгиллашади. Ҳозирча одамлар ичида бўлишга ҳаракат қилинг. Жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Бу сизнинг миянгизда ўй-аҳаёлларингиз тозаланишига яхши ёрдам беради. Валлоҳу аълам!