Хайз ёки истеҳозами?

09:09 / 02.03.2023 | Robiya | 426
Ассалому алайкум! Умра амалини бажаргани борганимда ҳайзни тохтатадиган дори ичган эдим 4кун ҳайз келиб тохтади 3кундан сонг яна қайта ҳайз такрорланди 20кундан бери оз миқторда жигаранг суюқлик келяпти менимча бачадондан келяпти бу қон истеҳоза қони ҳисобланадими намоз ва бошқа ибодатларни ва эри билан яқинлик қилса боладими?Жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!