Ҳомиладорлик даврида витамин ичиш

08:20 / 31.01.2023 | zulxumor | 421

Ассалому алайкум! Мен хомиладорман ахволим яхши лекин бу даврда витаминлар ичиш жоиз бола яхши ривожланишида ёрдам беради дейдилар купчилик. Туманимиздаги поликлиникадаги врачлар жуда саёз карагандай туйилади ушлар тайин нарса хам ёзиб бермади. Хужайним шахарга малакали врачга олиб бораман деябдию вактлари булмай колаябди шунга мен муслимат уз да малакали шифокорлар билан хамкорлиги борлигини биламан менга маслахат берингизлар. Хозирча зарари йук кайси витаминларни кабул килсам булади хомилам учун. Олдиндан рахмат Парвардигорни узи хайрли ишларингизда кулласин ажру савобини берсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиланинг мутаносиб ривожланиши кўп жиҳатдан онанинг саломатлик ҳолати билан чамбарчас боғлиқ . Шу сабабли ҳомиладор аёл ҳомиладорлик даврида камқонлик ва гиповитаминозга, йод, магний, кальций танқислиги, умуман витаминлар ва минерал моддалар танқислигини олдини олиши керак. Чунки ҳомила она раҳмида бу даврда шиддат билан ривожланади ва бу моддаларга эҳтиёж катта бўлади. Бу пайтда ҳомиладор аёл учун авакадо меваси ва зайтун жуда фойдали . Поливитамин препаратларидан Эмфетални кунига 2 тадан 1 маҳал қабул қилишингиз мумкин, у таркибида ҳомила ривожланиши учун зарурий барча витаминлари ва минералллар, микроэлементларни сақлайди. Шунингдек йод ва фолат кислотасини ҳам тутиши болада нерв трубкасини шаклланишида ижобий роль ўйнайди. Валлоҳу аълам!