Яна тушкунлик

05:28 / 01.02.2023 | 1925 | 166

Ассалому Алайкум! Ёшим 24 да.Мен яқинда турмуш òртоģимдан айрилдим. Ҳали 3 ой ҳам бòлгани юқ. Жуда ҳам тушкунликка тушиб қолдим. Ҳаётимнинг мазмуни йòқолди. Ҳаётдан мақсадим қолмади. 2 нафар фарзандим бор. Уларга ҳам беэътибордай бòлиб қолдим. Баъзида олдимга мақсад қòяман ҳаракат қиламан дейман лекин тушкунликдан чиқиб кетолмаяпман. Жуда ҳам ёģизланиб қолдим. Турмуш òртоģимни жуда ҳам яхши кòраман! Бир умр бахтсизликка маҳкумдек ҳис қиляпман. Илтимос мен маслаҳат берсангиз. Менинг бу ҳолатимдаги маҳзунлик ва сабр тоқатга аир борми? Фарзандларимизни солиҳ солиҳа қилиб òстирсам турмуш òртоģимга ҳам савоби борадими? У киши билан жаннатда бирга бòлиш учун қандай амаллар қилишим керак? Илтимос саволларимга тòлиқроқ жавоб беринг. Аллоҳ рози бòлсин! Раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизга сабр берсин. Киши яқин одамидан айрилганида бу тушкунликдан қутулиш учун камида икки йил вақт ўтиши керак бўлади. Шундан кейин бироз енгил тортиб ҳаётга бошқатдан келгандек бўлади. Сизга ҳам бироз вақт керак. Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз. Бахтлик ҳам бўласиз. Ҳозирча болаларингизга чиройли тарбия беришни, одоб-ахлоқлик қилишни, илм-маърифатлик қилишни олдингизга мақсад қилиб қўйинг. Болаларингиздан отасига етиб борадиган нарсаси бу уларнинг ўқиб бағишлаган Қуръони ва дуоларидир. Шунинг учун уларга бош-қош бўладиган одам фақат сизсиз. Кўпроқ пиёда юрсангиз ҳаёлларингиздаги негатив ва тушкунлик ҳосил қилувчи ўй ҳаёллардан халос бўласиз. Валлоҳу аълам!