Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух. Устоза кишлок аёлларининг купчилигида ушбу совук кунларда сийдик тута олмаслик, йутал келган пайтда бемалол сийдик чикариб юбориш касаллиги оммалашади. Тахорат килиб намоз укиётган булса, намоз ичида хам бир неча бор йутал тутиб, сийдик чикиб кетади. Шу вактда аёлларимиз намозни бир канча вактгача тухтатиб, тузалгач укийман деб кутиб утиришади. Агар бу аёлларимиз уйдан узокда мактаб ва богчаларда ишлашса ич кийим алмаштириш муаммоси яна хам кийинлашади
Савол:
1. Бу аёллар учун тахоратда бирор енгиллик борми?
2. Намозни кандай адо этишлари керак?
– Ва алайкум ассалом! Агар соҳиби узрга киришмаса, таҳорат синади ва қайта таҳорат қилиш лозим бўлади. кийимларини алмаштириб юрмаслиги учун тагликдан фойдалинишлари лозим. Енгиллик эса шундай ҳолатларда мустаҳаб қилмасаларда, хўл латта билан тозаланишлари жоиз. Намозни асло қолдириб бўлмайди. Бу ҳолат ҳам намоз қолдиришга узр бўла олмайди.
Шифокоримизга мурожаат қилиб қўшимча тавсия олиш мумкин. Валлоҳу аълам!